Бу хавфсизми?

Pixibook’ни ким қилаётгани ва кирганингизда нимани билишимиз ҳақида қисқача.

Кодлар ҳақида

Кириш коди фақат pixibook.уз сайтида керак. Кимдир сиздан кодни юборишни сўраса — бу фирибгар, ҳатто у Pixibook ёки яқинларингиз номидан ёзса ҳам.

Pixibook’ни ким қилади

Pixibook — Ўзбекистондан оилавий альбом. Уни кичик жамоа қилади.

pixibook.uz@gmail.com

Кириш учун ботимиз — фақат @pixibook_uz_bot. Бошқа ботлар ва «жиянга овоз бериш»лар бизда йўқ.

Нимани оламиз

  • Telegram орқали: Telegram’даги исмингиз ва Telegram рақамингиз, телефон рақами эса — фақат ўзингиз «Рақамни улашиш»ни боссангиз (бот фақат ўз рақамингизни қабул қилади).
  • Google орқали: исм ва почта манзили.
  • Телефон рақами орқали: рақамнинг ўзи — унга код келади.

Ҳеч қачон нимани олмаймиз

  • Telegram, Google ва почта пароллари
  • ёзишмаларингиз ва контактларингиз
  • Telegram ёки Google аккаунтингизга кириш — уларга сизнинг номингиздан кира олмаймиз
  • телефондаги расмлар — фақат ўзингиз юклаганлари

Батафсил — Махфийлик сиёсатида.